UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  3 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  37 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  0 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  101 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  12 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  4 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  7 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  17 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди? Янгиликлар

"Бунёдкор"ни ким тубга тушириб юборди?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатиладиган "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди ва Вадим Абрамовнинг "Бунёдкор"даги фаолияти ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

— Айримлар Абрамов "Бунёдкор"ни жарликдан олиб чиққани учун терма жамоага тайинланди, дейди. Мен футбол ичидаман ва битта савол бермоқчиман: клуб қачон тубга тушиб кетган эди? Академияси бор, тайёр кадрлари бор клубни ким тубга тушириб қўйди, мен тушунмайман. Ва Абрамов нимасини олиб чиқди? У тайёр гул, лолаларни узадиган боғбон бўлиб келди.

"Бунёдкор" тубдамас эди. Тўғри, молиявий аҳволи ёмон бўлиши мумкин. Лекин, "қалдирғочлар" ва "Насаф"нинг ўз йўли бор. Ўйинчисиз қолиб кетган тақдирида ҳам янги футболчилар чиқиб турадиган академияси бор. Ўша ёшлар билан Суперлигадан тушиб кетиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Абрамов келди, шу футболчиларни ўйнатди. Нимаси тубдан олиб чиқиш?

Мен Карленовичнинг "Нефтчи"даги, "Локомотив"даги ишларини яхши эслайман. Нима оламшумул иш қилганди? "Бунёдкор"га, балки, бошқа мутахассис келса, бундан яхшироқ натижа қайд этарди. Тубдан олиб чиқмоқчи бўлса, у "Андижон"га борсин ва 4 ё 5-ўринга олиб чиқсин, "Бухоро"га борсин. "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" мураббийга барча шароитни яратиб берадиган клублар, мен унинг ойлигини ҳам биламан. Кечирасиз, бу тубдан олиб чиқиш дейилмайди.

Диёр Имомхўжаев: "Хавотир Абрамов тайинланганда бошланганди"

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика