UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20"Интер" — "Урава Ред Даймондс". Таркиблар маълум  0 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  81 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  8 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16

“Бунёдкор” рақибларида нима гап? Янгиликлар

“Бунёдкор” рақибларида нима гап?

Бугун “Бунёдкор” ОЧЛ 2-туридан ўрин олган учрашувни Қатарнинг “АЛ Жаиш” клубига қарши ўтказади.
Ўйин “Пахтакор” стадионида 17:00да бошланади. Орадан бир соат ўтиб Эронда гуруҳдаги иккинчи ўйин “Фулад” – “Ал Фатҳ” баҳси старт олади. Бунда қайд этиладиган натижа ҳам “қалдирғочлар” учун жуда муҳим.

Айни пайтда гуруҳдаги тўрттала жамоа ҳам 1 очкодан эга. Ким ғалаба қозонса, турнир жавалида юқорига кўтарилиб олади. “Ал Фатҳ” – Саудиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Лекин жамоа бу йилги мавсумда ўзини кўрсата олмаяпти. “Ал Фатҳ” 14та жамоа орасида 7-ўринда боряпти.

“Биз учун “Фулад” билан кечадиган баҳс жуда муҳим, - дейди саудияликлар устозиси Фатҳи Ал Жабал. – Ҳар икки жамоа ютишни хоҳлаяпти, демак бизда ҳам имкон бор. “Фулад” биринчи турда яхши таассурот қолдирди, биз уларнинг ўйини ҳақида маълум тасаввурга эгамиз. Таркибдаги барча футболчилар бу ўйинга тайёр. Сафимизда жароҳат олганлар йўқ”.

“Фулад” бош мураббийи Ҳоссейн Фараки клубни ажойиб тарзда бошқармоқда. “Фулад” Эрон чемпиони бўлишга жуда яқин турибди. Бугунги ўйинда майдон эгалари сафида ҳужумчи Араш Афшин туша олмайди.

“Менга маълум бўлишича, Саудия клуби биздан уч очко олмоқчи экан. Бундай ният яхши, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Ҳаммасини майдондаги ўйин кўрсатади. ОЧЛда ўйнаш борасида “Фулад” айтайлик, “Бунёдкор” сингари катта тажрибага эга эмас, бироқ биз ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика