UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  19 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  2 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  28 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5

“Бунёдкор-А”нинг ички дербидаги устунлиги Янгиликлар

“Бунёдкор-А”нинг ички дербидаги устунлиги

Футбол бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Бу турда “Бунёдкор” академиясининг икки жамоаси ўзаро куч синашди. “Ички дерби”да турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг умумий тўплар нисбати 20:3 га тенг бўлди ва унда “Бунёдкор-А” вакиллари умумий устунликни қўлга киритдилар.

1:2 (2003 йил)
Даслабки ўйинда жамоаларнинг энг кичик гуруҳлари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйиннинг бошланиши тенг курашлар остида кечди. Вақт ўтиши билан икки жамоада ҳам голли вазиятлар юзага кела бошлади. Биринчи бўлимда “Бунёдкор-Б” тартибли ўйин намойиш этиб битта гол киритишга муваффақ бўлди. Бироқ бу устунликни иккинчи бўлимда сақлаб қололмади. Мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган “Бунёдкор-А” футболчилари иккинчи бўлим бошиданоқ шиддатни оширишди ва якунда битта тўп фарқи билан ғалабани илиб кетишди.

0:4 (2002 йил)
“Бунёдкор-А”нинг шу ёш тоифасидаги жамоаси турнир бошиданоқ мусобақа фоворити сифатида эътироф этиб келинади. Бу бежизга эмас, албатта. 2002 йилда туғилган тарбияланувчилар халқаро майдон тажрибасига эга ва жаҳон ареналарида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Бу муваффақиятлар Тошкент биринчилигида ҳам давом эттирилиб, жамоа охирги икки ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган ҳолда рақиб посбонларини 26 (!) бор ранжитишга эришди. Шу жиҳатларнинг ўзиёқ бу ўйин ҳам “Бунёдкор-А” устунлигида ўтишидан дарак берарди. Тахмин ўзини оқлади ва жамоа вакиллари ўз тенгдошларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.

0:2 (2001 йил)
Яна бир қизиқарли учрашувни 2001 йил тарбияланувчилари тақдим этишди. Бу ўйин ҳам тенг курашлар остида кечди ва унда вазиятлардан самарали фойдалана олган номинал меҳмон мақомидаги “Бунёдкор-А” вакиллари устунликка эришишди. Учрашувда стандарт вазиятлар муҳим ўрин тутди. Негаки ўйиндаги икки гол ҳам айнан бурчак тўпидан сўнг дарвозалардан жой олди.

0:2 (2000 йил)
“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этиб, бу гал ҳам жамоа “Бунёдкор-Б”ни таслим этди. Танланган тактика ўз самарасини бериб, жамоа ҳужумда бехато ҳаракат қилди. Тинимсиз ҳужумлар бесамар кетмади ва якунда “Бунёдкор-А” ишончли ғалабани қўлга киритди.

0:5 (1999 йил)
“Бунёдкор-А”нинг ҳақиқий устунлигини жамоанинг катта ёш тоифасидаги тарбияланувчилари намойиш этиб беришди. Дастлаб 1999 йилда туғилган болалар баҳсида “Бунёдкор-А” ҳужум чизиғини тўхтатиб қолишни имкони бўлмади. Ҳар икки қанотдан уюштирилган тинимсиз хавфли ҳужумлар рақиб ҳимоясини тўхтовсиз тарзда саросимада тутиб турди. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди ва “Бунёдкор-Б” ўз дарвозасидан учта гол олиб чиқишга мажбур бўлди. Иккинчи бўлим ҳам “Бунёдкор-А” устунлигида ўтди ва жамоа яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди.

2:5 (1998 йил)
Куннинг охирги ўйинида ҳам “Бунёдкор-А” ўз устунлигини намойиш этди. Бошқа ўйинлардан фарқли равишда бу учрашувда “Бунёдкор-Б” ҳам икки бор рақиб посбонини доғда қолдиришга эришди. Бироқ бу икки гол рақибни “уйғотиш”га хизмат қилди, холос. “Бунёдкор-А” кетма-кет беш бор гол киритиб ғалабани ўз ҳисобига расмийлаштирди. Шу тариқа, “Бунёдкор-А”нинг барча ёш тоифасидаги жамоалари “Бунёдкор-Б” устидан ишончли ва керакли ғалабаларни қўлга киритишди.

Биринчиликнинг 22-тур ўйинлари 21 сентябрь куни бўлиб ўтади. Академиямиз жамоалари ҳам ўз ўйинларини шу куни ўтказишади. “Бунёдкор-А” ўз майдонида “Локомотив” вакилларини қабул қилса, “Бунёдкор-Б” сафарда “Спартак” меҳмони бўлади. Вакилларимизга бу ўйинларда омад тилаб қоламиз.

Санжар Исматов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика