UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  3 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  8 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7

Бугун “Насаф” олий лигадаги 590–учрашувини ўтказади Янгиликлар

Бугун “Насаф” олий лигадаги 590–учрашувини ўтказади

Теглар :  Насаф
Бугун футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур учрашувлари давом эттирилади.

Бу турда “Аждарлар” “Бухоро” жамоаси билан куч синашади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

“Насаф” бугун  олий лигадаги 590-ўйинини ўтказади. Бўлиб ўтган ўйинларда 331 марта ғалаба қўлга киритилган. “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган учрашувда Драган Черан жамоамизнинг олий лигадаги 1070-голини киритди.

Бугунги учрашувни Андижондан ташриф буюрган  ҳакамлар бошқаришади. Учрашув бош ҳаками Тимур Тўхтасинов.  Унга қанотларда Зиёдулло Абдураҳмонов ва  Анваржон Маражабовлар ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб Аскер Нажафалиев тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун Радик Серазитдинов назорат қилади.

Бугунги учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Ўтган турда мазкур жамоалар ғалабага эришган. “Насаф” сафарда “Қўқон-1912” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бухороликлар ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Бугунги учрашувга  Бухоро шаҳридан мингга яқин мухлислар ташриф буюриши кутилмоқда. Ўйлаймизки, воҳамиз мухлислари ҳам стадионга ташриф буюриш бўйича фаол бўлишади.

Воҳамизнинг барча футбол ишиқибозларини "Ғузор" марказий стадионига чорлаб қоламиз!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика