UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  3 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  7 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  1 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан"

Бугун олий лиганинг 23-туридан ўрин олган олтита баҳс бўлиб ўтади.

Қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувларда бири Қўқонда, "Қўқон-1912" ва "Шўртан" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 

Турнир жадвалига назар солсак, "Қўқон-1912" 34 очко билан 7-ўринни, "Шўртан" эса 20 очко билан 14-ўринни банд этиб турибди. Қўқонликлар ҳатто иккинчи ўринга ҳам кўтарилиб олишганди, аммо иккинчи даврадаги тўрт мағлубият жамоани пастга тушириб юборди. Хусусан жамоа кетма-кет охирги иккита баҳсни ютқазди. 

"Шўртан" ҳақида гап кетганда бу жамоа сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Фақат бир марта дуранг ўйнаган бўлса, қолган 9та баҳсда ютқазиб қўйган. Қолаверса, "Шўртан" сафар ўйинларида атиги учта гол урган. 

Биласизми? "Шўртан" сафардаги бир очкосини 16-турда "Нефтчи"га қарши учрашувда қўлга киритган. Жамоа Фарғонада 1:1 ўйнаган. Қолаверса, ғузорликлар иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча фақат битта ўйинда ғалаба эришишди. 

Факт: "Қўқон-1912" уйдаги беллашувларда 20та гол урган ва бу борада "Насаф" билан бир хил кўрсаткичга эга. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика