UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  1 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  4 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  1 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1

Бугун футбол. "Обод" - "Металлург" Янгиликлар

Бугун футбол. "Обод" - "Металлург"

Теглар :  ОбодМеталлург
Бугун олий лиганинг 13-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган "Обод" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади.

18:30 - «Обод» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Клепиков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Обод" 9 очко билан жадвалнинг энг охирги қисмини эгаллаб турибди. "Металлург" ҳисобида 11 очко бор ва бу жамоа 14-ўринда бормоқда.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун "Жар" стадионида қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Чунки иккала жамоага ҳам очко зарур. Агар "Обод" ғалаба қозонса, "Металлург"дан ўзиб кетади. Лекин бекободликлар ҳам бўш келмаслиги турган гап. Чунки бу жамоа "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг қолган беллашувларда очко йўқотмасликка ҳаракат қилади.

Факт: Охирги ўриндаги "Обод" ўз майдонида ҳозирча битта ғалабага эришган. Рауф Инилеев шогирдлари "Динамо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан кейин "Обод" Муборакка бориб "Машъал"дан 0:3 ҳисобида енгилиб қайтди.

Биласизми? "Обод" охирги тўртта ўйиннинг фақат иккитасида мағлуб бўлди. Демак, жамоа ўзига келаётган бўлиши мумкин.

Факт: "Металлург" ҳозирча сафар ўйинларида фақат битта гол урган. Жамоа 9-турда "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнаган. Умумий тўплар нисбати 1-7.

Биласизми? "Металлург" сафар ўйинларида ҳали ғалаба қозонмаган. Жамоа бир бор дуранг ўйнаб, тўрт марта имкониятни бой берган.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика