Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи
27 янв 13:44
Янгиликлар
Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи
Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълум қилинишича, 36 ёшли бразилиялик футболчи "Колчестер Юнайтед"ни харид қилишга қизиқиш билдираётган консорциум таркибига киради.
Клуб вакиллари Патонинг шанба куни жамоанинг уйдаги ўйинига ташриф буюрганини тасдиқлади. Унинг ёнида "Колчестер Юнайтед"нинг ҳозирги эгаси Робби Коулинг ҳам бўлган.
Манбага кўра, келишув амалга ошиши мумкин, аммо яқин орада расмий баёнотлар кутилмаяпти. Илгари клубни сотиб олиш бўйича Американинг "Lightwell Sports Group" компанияси билан олиб борилган музокаралар ўтган йил июнь ойида муваффақиятсиз якунланганди.

Алешандре Пато фаолияти давомида "Милан" ва "Челси" жамоаларида тўп тепган. Италия жамоаси сафида у ўз авлодининг энг истеъдодли футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган.
Шунингдек, у Бразилия терма жамоаси таркибида 27 ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 2012 йилги Олимпия Ўйинларининг кумуш медали соҳиби саналади.
2023 йилда Пато "Сан-Паулу" билан шартнома имзолаган, 2025 йилнинг бошида эса футболчилик фаолиятини якунлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар