UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  0 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  3 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   1 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  4 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  1 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  14 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2

Бугун Андижонда катта футбол! Янгиликлар

Бугун Андижонда катта футбол!

Теглар :  Андижон
Ҳақиқий шиддатга бой ва жангавор футбол кўришни истайсизми? У холда сизни бугун Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионига таклиф этиб қоламиз.

Маълумки, мамлакатимизда мухтарам президентимиз ташаббуси билан миллионлар ўйини бўлмиш футболга бўлган эътибор янада ортди. Хусусан, Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда футболга катта эътибор қаратмоқда.

Шахсан Шуҳратбек Қўшақбаевичнинг ташаббуси билан Андижон видлоятида илк бор ўз маҳалла ўрамида яшовчи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича «Вилоят хокими Кубоги» мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунига етди. Эндиги навбат финал учрашувига. Унда Андижон шаҳрининг “Бунёдкор” ва Андижон туманининг “Жохонобод” маҳалла жамоалари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради.
Шиддатга бой ва жангавор руҳда кечиши кутилаётган финал учрашуви олдидан “Соғлом авлод” стадионида соат 18:00дан бошлаб, концерт дастури старт олади. Унда вилоятимизнинг бир қатор таниқли хонандалари ўзининг дилтортар қўшиқлари билан стадионга ташриф буюрганларга хуш кайфият улашади. Стадионга кириш бепул. Мусобақа иштирокчилари кўплаб қимматбаҳо ва эсталик совғалар билан тақдирланади.
Айтганча финал учрашувини Суперлига ҳакамлари: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов бошқариб борадиган бўлди.

Шунингдек мазкур финал учрашувига Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи ташриф буюриб, совриндорларни тақдирлайди.  

Шундай экан футбол ишқибозларини финал учрашувига чорлаймиз!


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика