UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди Янгиликлар

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди

Теглар :  пфл кубоги
Январь бошларида бу йил ПФЛ Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиққанди. Ҳатто мусобақа 25 январдан 11 февралга қадар давом этиши кўзда тутилганди.

Бироқ айрим сабабларга кўра, бу мусобақа ўтказилмайдиган бўлди. Бунга сабаб турнирда қатнашишни ихтиёр этган етарли миқдорда жамоалар йиғилмади. Бизга маълум бўлишича, атиги тўртта жамоа ПФЛ Кубогида қатнашиш ниятида мурожаат қилишган. Бошқа клублар эса индамай қўя қолишган.

Шу ўринда савол туғилади: нима учун клублар томонидан бу мусобақага қизиқиш суст бўлди? Ахир ПФЛ Кубоги четга йиғин ўтказиш учун кетмайдиган клублар учун шу ерда ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтарди. Бу борада Суперлига клубига мурожаат қилганимизда шароит йўқлигини айтишди. Яъни, иштирокчи клублар ўзлари майдон топишга мажбур бўлишган.

Балки бадал пули ҳам қимматлик қилган бўлиши мумкин. Яъни, турнирда иштирок этиш истагида бўлган Суперлига клублари 5 миллион сўм, Про-лига жамоалари эса 3 миллион сўм тўлашлари лозим эди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам етарлича жамоа йиғилмади ва мусобақа бекор қилинди.

Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика