Бруну: "Энди МЮ ҳеч кимдан қўрқмайди"
14 янв 2023 15:51
Янгиликлар
Бруну: "Энди МЮ ҳеч кимдан қўрқмайди"
Бугун Англия Премьер-лигаси 20-турида "Манчестер дербиси" бўлиб ўтади. "Олд Траффорд"да бўлиб ўтадиган ўйинда турнир жадвалида иккинчи ва тўртинчи ўриндаги жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Айни пайтда улар ўртасидаги фарқ 4 очкони ташкил этмоқда. Бу ўйин уларни янада яқинлаштириши мумкин. Ўйин олдидан "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ҳозир сиз мухлислар ва футболчиларни ўйини тўғрилигига ишонтираётган жамоани кўраяпсиз. Бу жамоа барча ўйинларда ғалаба қозонишга қодир.
Энди ҳар бир ўйин олдидан биз ҳеч ким билан ўйнашдан қўрқмаслигимизни ҳис қиляпмиз. Олдин бундай бўлмаган.
Очиғи, мухлислар бизга ишониб жамоага ишонч билдирмоқдалар. Лекин авваллари ҳар бир қийин ўйин олдидан ҳамма ўйлайдиган бир нарса бор эди: "Биз буни қила оламизми?", аммо ҳозир мухлисларга, футболчиларга ва қолганларга қараб биз ҳар қандай жамоага тўқнаш келишга тайёр эканимизни ҳис қиляпмиз", – деди "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси.
Биринчи даврада Эрик тен Ҳаг шогирдлари "Манчестер Сити"га 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар