“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда
15 фев 13:10
Янгиликлар
“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда
"Ливерпуль” "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Ян Диомандени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар қаторига киради, деб хабар берди журналист Кристиан Фальк.
Манбага кўра, “буқалар” 2026 йилнинг ёзида 19 ёшли ивуарлик футболчи учун 100 миллион евро атрофида пул сўрашади. "Бавария" бундай суммани тўлашга тайёр эмас, шунинг учун Англияга кўчиб ўтиш жуда реал вариантга айланмоқда. Унинг ортидан "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Диоманде 2025 йилнинг июлидан бери "Лейпциг"да ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.
Ярим ҳимоячи 2025/26 йилги мавсумда 23 та ўйинда 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар