UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  1 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  1 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  25 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6

Бразилия терма жамоаси собиқ устози "Фламенго"да иш бошлади Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси собиқ устози "Фламенго"да иш бошлади

У Сампаоли ўрнини эгаллайди.

Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тите янги жамоа топди.

"Фламенго" Либертадорес Кубоги ва Бразилия Кубогидан чиқиб кетгач, Хорхе Сампаолини истеъфога чиқарди. 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Тите "Фламенго"нинг янги мураббийи бўлади. 62 ёшли мутахассис Бразилия терма жамоасини тарк этгач, деярли бир йил давомида таътилда эди, у терма билан Қатардаги ЖЧда чорак финалда омадсизликка учраганди. Тите "Фламенго" билан 2024 йилнинг декабригача мўлжалланган шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, "қизил-қоралар" айни дамда 44 очко билан Бразилия А Серияси турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. "Фламенго" пешқадам "Ботафого"дан 11 очкога ортда қолмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика