UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  0 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  24 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  22 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18

Ботирали Эргашев – «Динамо»нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси! Янгиликлар

Ботирали Эргашев – «Динамо»нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси!

«Динамо» клуби расмий сайти ва «Телеграм»даги расмий саҳифасида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунига етди.

Унга кўра жамоа посбони Ботирали Эргашев Суперлига биринчи даврасида «Динамо»нинг энг яхши футболчиси» бўлди. 

Давралар оралиғида ўтказилган сўровномада жами 1680 нафар мухлис иштирок этиб, Ботирали Эргашев умумий 54 % овоз (908 киши) билан энг яхши натижани қайд этди ва “Динамо” жамоасининг 1-даврадаги энг яхши футболчиси” номига лойиқ кўрилди. Қайд этиш жоиз, 24 ёшни қарши олган дарвозабон Суперлига 1-даврасида 12 ўйинда майдонга тушиб, қатор сейвларни амалга оширди, жумладан “Динамо” дарвозаси томон белгиланган 3 та пенальтидан 2 тасини қайтаришга муяссар бўлди. Бу Суперлигада пенальти қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткичдир.

Сўровномада Эргашевдан кейинги ўринни икки футболчи – Жасур Азимов ва Қадамбой Нурматовлар банд этишди. Суперлигада 13 ўйинда майдонга тушган икки футболчи ҳам бир хил – 13 % овоздан тўплашди. Жасур ҳимоячи бўлишига қарамай, Суперлигада 2 та гол урган бўлса, Қадамбой Суперлигадаги 5 та голи билан “Динамо”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Чемпионат кашфиётларидан бири сифатида тилга олинган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 8 фоиз (183 та) овоз билан 3-ўринда қайд этилди. Ёш яримҳимоячи Суперлигада икки марта ўз номини таблога ёзиб қўйди.

Шунингдек, Суперлигадаги барча 13 ўйинда тўлиқ тўп суриб, 2 та гол муаллифи бўлган ҳимоячи Миркомил Локаев 7 фоиз (111 та) овоз олган бўлса, “Динамо” жамоаси “плеймекери”, 6 марта голли узатма амалга оширган ва 1 та гол урган Сардор Эминов 5 фоиз (82 та) овоз олиб, бешликдан жой олган.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика