UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  0 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  8 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  1 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  63 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  31

"Бока Хуниорс" Либертадорес Кубогининг иккинчи финалида ўйнамоқчи эмас Янгиликлар

"Бока Хуниорс" Либертадорес Кубогининг иккинчи финалида ўйнамоқчи эмас

"Бока Хуниорс" президенти Даниэль Анхелисининг таъкидлашича, унинг клуби финал олдидан содир бўлган воқеа учун "Ривер Плейт" дисквалификация қилинишига эришмоқчи.

"Биз КОНМЕБОЛ президенти сўзларини диққат билан ўргандик. "Ривер" дисквалификация қилинишини истаб сўров юборишга қарор қилдик. Мурожаатимиз 46 саҳифадан иборат, унда фото, видео ва бошқа далиллар бор. Энди бу иш билан интизом қўмитаси шуғуллансин.

Суд тўғри қарор қабул қилади деб ўйлайман. Суд қарори чиқмагунча майдонга тушмоқчи эмасмиз.

Бундай қилиш учун бизда асос бор. Агар суд қарори бизнинг фойдамизга бўлмаса, бунинг сабабларини кўриб чиқамиз. Агар сабаблар бизни қониқтирмаса, КОНМЕБОЛ Апелляцион палатасига мурожаат қиламиз.

Ўйинни кўчириш - сўнгги қарор эмас, чунки уни суд эмас, КОНМЕБОЛ ижро қўмитаси қабул қилди. Биз ҳаммаси қонун доирасида бўлишини истаймиз.

Вазифам - "Бока"ни ҳимоя қилиш. Бу жуда жиддий иш. "Ривер" жорий мавсум кўп жазоланди ва биз охиригача борамиз. Биз финалда ўйнамоқчи эмасмиз" - дейди Анхелиси.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика