UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Биринчи лига. Тезликни пасайтириб юборган “Оқ-тепа” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Тезликни пасайтириб юборган “Оқ-тепа” ҳақида

Мавсум аввалида матбуот анжумани ташкил этиб, олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганини таъкидлаган “Оқ-тепа” раҳбарияти афтидан бу фикридан қайтган кўринади.
Ҳар холда четдан бизга шундай туюлмоқда. Александр Мочинов бошчилигидаги “Оқ-тепа”ни шашти юқори эди. Бироқ мураббйи кутилмаганда, тошкентликлар сафини тарк этишга қарор қилди. Шундан сўнг бошқарув постига келган Фурқат Эсонбоев табиийки ўз қарашларига асосланиб ўзгариш қилишни бошлаб юборди. Лекин Фурқат Эркинович билан жамоада иш бошлаган илк кунларида суҳбатлашганимизда, олий лигага чиқиш учун  курашишдан қайтмаслигини билдириб ўтганди.



Биринчи босқичнинг ўзидаёқ олий лигада ишлаган Элдор Сакаев ва Анвар Жабборов мураббийлар штабида иш бошлади. Давралар оралиғида эса Эсонбоев ўзи яхши билган ўйинчиларни йиғишга ҳаракат қилмоқда.
Кўрамиз, “Оқ-тепа”нинг янги мураббийи иккинчи босқичда ўзини кўрсата олармикин.

Жамоа биринчи босқичда ҳаммаси бўлиб 44та тўп киритди. Шундан 10тасини Маъруф Аҳмаджонов ўз ҳисобига ёздириб қўйган бўлса, қолган голларга 9та футболчи муаллифлик қилди.



“Оқ-тепа” шунингдек ўз дарвозасидан 28та тўп ўтказиб юборган. Биринчи босқичда жамоа дарвозасини Шохруҳ Эшбўтаев, Артур Парванов ҳамда Асилбек Омонов қўриқлаганини айтиб ўтиш даркор. Албатта бу элитага чиқишни кўзлаётган жамоа учун салбий натижадир.

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Маъруф Аҳмаджонов

10

Никита Павленко

7

Алишер Шоғуломов

7

(2)

Сергей Рекун

5

Собир Усмонхўжаев

3

(1)

Зафар Қорақулов

2

Нодир Тешабоев

2

Зокир Мирзааҳмедов

2

(2)

Фарҳод Мираҳматов

1

Хуршид Набижонович Юлдашев

1

 


Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.   
 

Ўйинлар

21

Голлар

41

Уйда

22 (53,66%)

Сафарда

19 (46,34%)

Ўтказиб юборилган голлар

28

Уйда

20 (71,43%)

Сафарда

8 (28,57%)

Ўртача урилган голлар

1,95

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

1,33

Уйдаги очколар

20/33 (60,61 %)

Сафардаги тўпланган очколар

22/30 (73,33 %)

Энг йирик ғалаба

5:1 - Чуст-Пахтакор

Энг йирик мағлубият

1:4 - Истиклол

Гол ўтказмаган ўйинлар

6 (28,57%)

Гол ура олмаган ўйинлар

1 (4,76%)

Иродали ғалаба

4

Иродали дуранг

3

Иродасиз мағлубият

2

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

3

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

1/1

Огоҳлантириш (ўртача)

45 (2,14)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

0 (0) - 0/0

Мухлислар (жами/ўртача)

15455/736

 

Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика