UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 10-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 10-тур статистикаси

Биринчи лиганинг “ғарб” минтақасида ҳам 17-19 май кунлари навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор эътиборга молик жиҳатлар юз берди.
“ШЎРТАН” ЮТҚАЗМАЯПТИ
“Ғарб” минтақасида бўлиб ўтган олтита учрашувнинг 3таси мезбонлар муваффақият қозонган бўлса, бир учрашувда дуранг қайд эитлди. Қолган 2та ўйинда эса меҳмонлар зафар қучган.
Эътиборлиси турнир пешқадами “Шўртан” бу сафар ҳам ғалаба қозонди. Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа 28 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда.
“Машъал-2” сафарда ўйнашига қарамай, “Спартак”ни мағлуб эта олди.
“Хоразм” эса бу турда жиддий қаршиликка дуч келди. Спартак Муртазоев бошчилигидаги “Зомин” ўз уйида осонликча очко улашмайдиган жамоа эканлигини амалда исботлади ва урганчликларни мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди.

 
ГОЛЛАР
* Бўлиб ўтган олтита ўйинда мухлислар жами 26та голга гувоҳ бўлди.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 4,33тадан гол демакдир.
* Умумий киритилган голлардан 16таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилди.
* Қолган 10та тўпни эса меҳмонлар киритишган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида томошабинлар 16та гол кўришган.
* Иккинчи таймда эса яна 10та гол қай этилган.
* Турнинг энг тезкор голи муаллифи Севдиёр Ҳамроқулов бўлди. “Регистон” ўйинчиси сафарда “Ғаллакор-Автомобильчи”га қарши ўйиннинг  9-дақиқасида рақиб посбонини ранжитган!  
* Аксинча ушбу турда энг сўнгги бўлиб гол урган футболчи Мирислом Ҳасанов бўлди. “Спартак” сардори “Машъал-2”га қарши баҳснинг 90+4-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этди. Аммо унинг голи якунда жамоасига дуранг ҳам келтирмади.
* 10-турда атига битта 1та пенальти белгиланди. “Аланга” ўйинчиси Жавоҳир Ашуров ундан унумли фойдаланиб, жамоасига фойда келтира олди.
* Шунингдек ушбу турда 3та футболчи дубл қайд этди. Шамсиддин Саъдуллаев (“Машъал-2”), Суҳроб Исматов (“Аланга”) ҳамда Солижон Хайруллаев (“Ғаллакор-Автомобильчи”) иккитадан гол уришга муваффақ бўлди!
* Кутилмаганда ўз даровзасига тўп киритиб юборган футболчи ҳам учради. “Ғиждувон”нинг 17 ёшли ўйинчиси Улуғбек Раҳмонов жамоасининг “Аланга”га қарши ўтказган баҳсида автогол муаллифига айланди.   

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 10-турнинг жами 6та баҳсида 26 нафар ўйинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Шундан 14таси мезбон жамоа вакиллари ҳисобланишади.
* Меҳмонлардан эса 12та ўйинчига сариқ карточка кўрсатилган.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида 8та футболчи сариқ билан “сийланган” бўлса, иккинчи таймда яна 18 ўйинчи огоҳлантирилган!
* “Зомин” – “Хоразм” (2:1) ва “Ғаллакор-Автомобильчи” – “Регистон” (2:2) баҳсида бошқаларга нисбатан энг кўп сариқ карточка кўрсатилган. 6та!
Косоннинг “Аланга”си турнинг энг интизомли жамоаси бўлди.
* Ушбу турда бош ҳакам томонидан қизил карточка лойиқ кўрилган футболчи биргина Озод Турсунов бўлди. “Шердор” футболчиси “Шўртан”га қарши баҳснинг биринчи бўлимидааёқ бош ҳакам Даулетбой Жалимов томонидан тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди.

МУХЛИСЛАР
* 10-турнинг 6та ўйинига ҳаммаси бўлиб 8058та мухлис ташриф буюрган.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 1343тадан томошабин демакдир.
* Энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин “Ғаллакор-Автомобильчи” – “Регистон” баҳси бўлди. 3811та томошабин!
* Аксинча энг кам мухлис кирган учрашув “Спартак” – “Машъал-2” бўлди. 83та ишқибоз!  

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Зомин» – «Хоразм» – 2:1. 3355 томошабин.
«Гулистон» – «Орол» – 4:0. 254 томошабин.
«Шердор» – «Шўртан» – 0:1. 253 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобильчи» – «Регистон» – 2:2. 3811 томошабин.
«Аланга» – «Ғиждувон» – 6:3. 302 томошабин.
«Спартак» – «Машъал-2» – 2:3. 83 томошабин.


10-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

О

1

Шўртан

10

9

1

0

30 - 4

26

28

2

Хоразм

10

7

1

2

21 - 11

10

22

3

Зомин

10

6

1

3

13 - 9

4

19

4

Орол

10

5

1

4

15 - 13

2

16

5

Аланга

10

4

3

3

17 - 14

3

15

6

Шердор

10

4

2

4

11 - 11

0

14

7

Машъал-2

10

4

1

5

8 - 14

-6

13

8

Ғаллакор Автомобилчи

10

3

2

5

11 - 13

-2

11

9

Гулистон

10

3

2

5

13 - 18

-5

11

10

Спартак

10

3

0

7

12 - 21

-9

9

11

Регистон

10

2

2

6

8 - 20

-12

8

12

Ғиждувон

10

1

2

7

9 - 20

-11

5



Тўпурарлар:
Виктор Клишин (“Шўртан”) – 11та.
Низом Норов (“Хоразм”) – 7та.
Солижон Хайруллаев (“Ғаллакор-Автомбильчи”) – 7та.
Наврўзбек Хаипов (“Орол”) – 6та.

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
11-тур. 22 май (пайшанба)
“Регистон” – “Шўртан”
23 май (жума)
“Орол” – “Хоразм”
“Аланга” – “Спартак”
“Зомин” – “Гулистон”
“Шердор” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“Машаъл-2” – “Ғиждувон”
 
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика