UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  0 21:48Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  5 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  3 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  6

Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди Янгиликлар

Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди

Теглар :  Қашқар
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Қашқар қишлоғида Турғунбой Турдибоев хотирасига бағишланган футбол шоу учрашуви ташкил этилди.

Бир неча йиллардан буён янги йил байрами арафасида ўтказиб келинаётган "Qashqar CUP" футбол турнирининг бу галгисида ушбу худудда янги стадионнинг фойдаланишга топширилиши маҳаллий аҳоли учун катта тантанага айланиб кетди. Шу куни Фарғона футболи фахрийлари ва Бешариқ тумани футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди. Фарғона футболи фахрийлари жамоасида мухлисларга яхши таниш бўлган Носир Отақўзиев, Азиз Алижонов, Дониёр Усмонов, Абдуллоҳ Олимовлар, Шавкат Юсупов, Жасурбек Хамроқулов, Азизхон Исомиддинов, Темур Ҳамидовлар майдонга тушдилар.

"Qashqar Cup" хотира турнири.
Рамзий ўртоқлик учрашуви.
Бешариқ тумани футбол фахрийлари - Фарғона футболи фахрийлари 2:4
Голлар: 
Азиз Алижонов (0:1), Носир Отақўзиев (0:2), Мартавали Турғунов (1:2), Зоҳиджон Турдиев (2:2), Азизхон Исомиддинов (2:3), Абдуллоҳ Олимов (2:4)

Таъкидлаш жоиз, турнир доирасидаги учрашувлар бир неча кунлардан бери давом этмоқда. Барча ўйинлар таниқли журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаев томонидан шарҳлаб борилмоқда.


Бекзод Толибов, Бешариқ туманидан Championat.asia учун махсус

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика