UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

Бахтиёр Ашурматов миш-мишларга ойдинлик киритди ва келажакдаги режасини ошкор қилди Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов миш-мишларга ойдинлик киритди ва келажакдаги режасини ошкор қилди

Бугун турли ижтимоий тармоқларда Бахтиёр Ашурматовнинг "Навбаҳор"да иш бошлаши ҳақидаги миш-миш хабарлар кенг тарқалди.

Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бахтиёр Ашурматов билан боғландик.

"Бухоро" жамоасининг собиқ бош мураббийининг таъкидлашича, бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Яъни, Ашурматов миш-мишларни тўлиқ инкор этди ҳамда келажакда ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоада узоқ муддат ишлаш режаси борлигини яширмади.

"Бу янгилик ҳеч қандай асосга эга эмас.Тўғри, "Навбаҳор" жамоасига меҳрим бошқача. Лекин у ерда айни пайтда мураббий ишламоқда. Ҳозирча ҳеч қайси жамоадан таклиф бўлгани йўқ. Айни дамда уйдаман. Фарзандларимга, оиламга кўпроқ вақт ажратиш имкони бўлганидан фойдаланяпман.Ўғилларимни футбол машғулотларига олиб боряпман. Буёғига мен ўз олдига юқори мақсад кўйган жамоадан таклиф бўлса, ўша ерда камида 3-4 йил ишламоқчиман. Энди ўйламасдан қарор қилишга, хато қилишга ҳаққим йўқ", - деди Бахтиёр Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Бухоро"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган ва мавсум ўртасидаги АГМК рулига ўтирганг Ашурматов олмалиқликлар билан Ўзбекистон Кубогида зафар қучганди.

Жорий мавсумни эса "Бухоро" бош мураббийи сифатида бошлаган Ашурматов 8-турдан сўнг истеъфога чиқишни маъқул кўрди ва айни пайтда эркин агент мақомида.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика