UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

“Бавария" спорт директори: “Алаба эркин агент сифатида клубни тарк этса, бу бизга жиддий зарар келтиради” Янгиликлар

“Бавария" спорт директори: “Алаба эркин агент сифатида клубни тарк этса, бу бизга жиддий зарар келтиради”

Мюнхенликлар раҳбарияти вакили Ҳасан Салиҳамижич жамоа ҳимоячи Давид Алаба билан богълиқ вазиятга тўхталди.

“Яна қандай учрашув ўтказишимизни билмайман, боиси, Давид шартномани узайтириш борасидаги таклифимизни рад этди. Алаба кетиши мумкин, унинг агентига бошқа таклифлар бўлмаслигини айтгандик.

Барчамиз профессионалмиз. Алабани қадрлаймиз, у топ даражадаги футболчи, биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Агар бундай футболчи клубни эркин агент сифатида тарк этса, бу бизга жиддий зарар етказади”, дейди “Бавария” спорт директори.

28 ёшли футболчининг “қизиллар” шарафини 2008 йилдан бери ҳимоя этиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йил ёзида якунланади. Алабанинг хизматларига “Ювентус”, “Интер” ва “Ман Сити” қизиқмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика