"Барселона" асосий ҳимоячиси сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
9 дек 2021, 20:23
"Барселона" қанот вакили Жорди Альба жароҳат олди.

32 ёшли испаниялик Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бавария"га қарши учрашувда (0:3) жароҳатланди. У биринчи таймнинг 31-дақиқасида жароҳат туфайли алмаштирилди. Унинг ўрнига Оскар Мингеса майдонга туширилди.

Футболчининг жароҳати билан боғлиқ тафсилотлар тез орада маълум қилинади.

Альба жорий мавсумда Испания Примерасида 10 ўйинда 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: barcablaugranes.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›