"Атлетико" сардори наркобарон? Португалия телеканали "калла қўйди"
22 ноя 2019 12:49
Янгиликлар
"Атлетико" сардори наркобарон? Португалия телеканали "калла қўйди"
Португалиянинг CMTV телеканали ўзининг эфирида "Атлетико" сардори Коке катта миқдордаги гиёҳванд моддалар билан ушланганлигини хабар қилди.
Кокенинг суратлари эфирда намойиш этилди ва у катта миқдордаги гиёҳванд моддалар билан ушлангани хабар қилинди.
Аслида эса бу воқеа "Малага"нинг собиқ ўйинчиси Контрерас Пардо билан содир бўлган эди ва у ҳам Коке номи билан машҳур.
Тахминларга кўра, собиқ футболчи гуруҳ етакчиларидан бири бўлган. Уни ҳибсга олиш жараёнида 150дан ортиқ ҳарбий қатнашган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар