

Энцо Мареска жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасидаги баҳсда сафарда "Аталанта"га имкониятни бой берди (1:2). Бунга қадар "Арсенал" (1:1) ва "Борнмут" (0:0) билан дуранглар қайд этилган, "Лидс"га эса мағлуб бўлишган эди (1:3).
Сўнгги ғалаба ЕЧЛнинг ўтган турида "Барселона" устидан қўлга киритилган (3:0).
"Кўклар" навбатдаги учрашувни 13 декабрь куни АПЛ доирасида ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўтказади.



