“Атлетик” мураббийи шартномасини узайтирди
04 апр 2019 20:40
Янгиликлар
“Атлетик” мураббийи шартномасини узайтирди
“Атлетик” клуби расмий сайти жамоа бош мураббийи Гаиска Гаритано билан шартномаси узайтирилганлигини эълон қилди.
Испаниялик мутахассининг янги келишуви 2020 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. Шунингдек бош мураббийнинг ёрдамчилари билан ҳам келишув узайтирилди.
Гаритано ўтган йилнинг декабрида “Атлетик” бош мураббийи этиб тайинланганди. У қониқарсиз натижалари сабаб истеъфога чиқарилган Эдуардо Бериццо ўрнига эгаллаганди.
“Атлетик” Ла Лигада 30-турдан сўнг 43 очко билан саккизинчи поғонани банд этган.
Фикрлар