UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  2 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Артём Филипосян: “Танаффусда мураббийлар берган кўрсатма ғалаба омили бўлди” Янгиликлар

Артём Филипосян: “Танаффусда мураббийлар берган кўрсатма ғалаба омили бўлди”

“Бухоро” - “Қўқон-1912” жамоалари учрашуви (2:0) сўнгида, бухороликларнинг тажрибали ҳимоячиси Артём Филлипосян ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Давралар оралиғидаги танаффусдан сўнг биринчи расмий ўйинимиз бўлгани учун ҳаяжон туфайли биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Қолаверса, баъзи ўйинчиларнинг терма команда йиғинида, баъзиларнинг жароҳати туфайли анча вақт машғулотларда бирга ишламаганимиз ҳам бунга таъсир кўрсатди.

Танаффусда мураббийлар штаби биз билан жиддий суҳбат ўтказиб, керакли кўрсатмаларни беришди. Иккинчи таймда ана шу кўрсатмаларга амал қилган ҳолда дастлаб ҳисобни очишга, сўнгра уни йириклаштиришга муваффақ бўлдик. Ҳимоячи сифатида дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиз мен учун ёқимли бўлди. Биринчи таймда ўйинимиз чиқмаганда ҳам, иккинчи бўлимдаги ғалабамизда ҳам бизни бирдек қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтаман.

“Қўқон-1912” жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсак, иккинчи даврада улар сафига яхши ўйинчилар йиғилибди. Биринчи ўйинданоқ, жамоанинг ўйин услуби яхши томонга ўзгаргани гувоҳи бўлдим. Шу боис улар кейинги ўйинларда кўпчилик етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатади, деб ўйлайман, - дейди А. Филиппосян.

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика