Артета Сака ва Салиба янги шартнома тузишига ишонади
11 фев 2023 18:51
Янгиликлар
Артета Сака ва Салиба янги шартнома тузишига ишонади
Жамоа устози таркибдаги энг асосий ўйинчилардан ҳисобланадиган Букайо Сака ва Уильям Салиба Габриэль Мартинеллига қўшилиб клубда яна узоқ муддат қолишларини кафолатлаб қўйишларига ишонади.
Ўтган ҳафта шимолий Лондонда тўртинчи мавсумини ўтказаётган Мартинелли "тўпчилар" билан амалдаги битимини яна узоқ йиллар давом этишига имзо чекди. Ҳужумчи клуб чемпионлик сари одимлаётган ушбу мавсум ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйди.
Сака ва Салиба шартномасининг сўнгги йилига киради ва "Арсенал" ёз келмасидан аввал улар билан янги келишувга эришмоқчи.
Артета бу икки футболчидан хотиржам эканини билдирди:
"Ҳа, улар янги битимни имзолашади. Биз Габи Мартинелли билан қандай келишган бўлсак, қолганлар билан ҳам келишамиз. Баъзида бундай ишлар вақт талаб қилади, биз Габи ҳақидаги хабардан хурсанд бўлдик", – деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар