UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  1 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди Янгиликлар

"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди

"Арсенал"нинг етакчи ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор АПЛ доирасида "Вест Хэм"га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олди.

Клуб норвегиялик ярим ҳимоячининг жароҳати ҳақида тўхталди. Эдегор чап тиззасининг медиал коллатерал бойлами жароҳати туфайли Исроил ва Янги Зеландияга қарши бўлажак ўйинларда Норвегия терма жамоаси сафида майдонга тушолмайди.

Қайд этилишича, Мартин ФИФА кунлари вақтида "Арсенал" тиббиёт марказида даволанишни давом эттиради.

Эдегор ушбу мавсум елкасидаги муаммо туфайли АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" (1:1), ЕЧЛ доирасидаги "Атлетик Бильбао" (1:0) билан ўйинларни ўтказиб юборди ва "Ньюкасл" (2:1) билан баҳсда захирадан майдонга тушди.

26 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "канонирлар" таркибида 7 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика