UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Суперлига. Бугун Жиззах ва Наманганда ўйинлар бор  0 07:20Конференциялар лигаси финал. "Олимпиакос" - "Фиорентина" 1:0  0 02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  3 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  1 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  1 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  9 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  19 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  22 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  37 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  8 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  29

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..." Янгиликлар

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..."

Аргентинанинг La Nacion нашри журналисти Сантьяго Бауза U-20 жаҳон чемпионати доирасидаги Аргентина — Ўзбекистон учрашувига ўз тахминини билдирди.

- Агарда Аргентина ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида омадсизликка учраса, бунга барча футболчиларнинг турнирга кела олмагани баҳона қилинмайдими?

- Ундай деб ўйламайман. Албатта, Алехандро Гарначо, Нико Паз ва Факундо Буонанотте жамоа учун муҳим йўқотиш саналади, чунки мазкур футболчиларсиз қолган Аргентина ҳужумкор ярим ҳимоясидан маҳрум бўлади. Бироқ юқорида тилга олинган уч футболчидан ташқари Хавьер Маскерано энг яхши таркиби билан ҳисоб-китоб қила олади. Жумладан, Суле, Ромеро ва Карбони каби Европадан ташриф буюрган футболчилар кучли ўйинчилар саналади. Қолаверса, мураббий маҳаллий лигада тўп тепадиган ёш истеъдодларни ҳам таркибга жалб қила олди, уларнинг кўпчилиги аллақачон асосий жамоа сафида ўйнашга улгурган.

- Сизнингча, қайси жамоалар гуруҳдан чиқиш учун фаворит саналади?

- Аргентина терма жамоаси яхши таркиб ва мезбонлиги туфайли кучлироқ бўлса керак. Ўзбекистоннинг муваффақиятга эришиш имконияти мавжуд, чунки улар Осиё чемпиони саналади ҳамда ушбу ёшдаги мусобақаларда ижобий натижалар қайд этган.

- Ўзбекистонни қанчалик яхши биласиз, уларнинг ўйиндан олдинги машғулотларига Аргентинадан бирор киши ташриф буюрмади. Ушбу жамоани Аргентина учун осон рақиб деб ҳисоблайсизми?

- Ростини айтсам, унчалик эмас. Мен ушбу терма жамоанинг ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги бир нечта ўйинчилар, хусусан, икки энг яхши тўпурар — Элдор Шомуродов ва Максим Шацких ҳақида (мен уни Playstation видеоўйинлари орқали ҳам таниганман) биламан. Жаҳон чемпионатидан олдин жамоангиз ҳақида бироз изланиш олиб бордим. Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштироки қойилмақом тарзда ўтди. Шу билан бирга, мураббий Равшан Ҳайдаров ўзбек футболидаги муҳим шахс эканлигини англаб олдим.

- Саудия Арабистонининг Аргентинага қарши Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги учрашуви мазкур беллашувга қандай таъсир ўтказади?

- Менимча, Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши керак бўлган рақиб саналади, аммо бу осон бўлади дегани эмас. Зеро, саралаш босқичидаги иштирокидан келиб чиқадиган бўлсак, Аргентина мазкур жаҳон чемпионатида биринчи қаторда бўлмаслиги керак эди. 2003 йилги ёшлар ўртасидаги мундиал доирасида икки жамоа ўзаро тўқнаш келганида, шиддатли ўйин бўлган эди. Аргентина ушбу баҳсда фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан киритилган тўп эвазига ғалаба қозонганди, шу боис бўлажак учрашув Аргентинага қийинчилик туғдира олади.

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика