UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  1 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  0 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  17 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  0 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0 11:21"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи  0 11:02Ўзингизни "Навбаҳор" мухлисидек ҳис қилинг. Мавсум рекорди ўрнатилган ўйиннинг энг қайноқ лаҳзалари  9 11:01Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса...  7 10:36Клопп «Ливерпуль»даги фаолияти ҳақида: «Бизда на зўр мураббий, на энг кучли жамоа бор эди»  6 10:12«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёмон натижани қайд этган Эрик тен Хаг мавсум якунлари бўйича фикр билдирди  7 09:48Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 09:24Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди  4 08:59Жорий мавсум ҳам 2-бўлиб қолган Артета АПЛнинг сўнгги туридан сўнг нималар деди?  5

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси Янгиликлар

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси

Хорижда легионерларимизнинг сони ошаётгани ва уларнинг яхши савиядаги жамоаларга бориб қўшилаётгани қувонарли ҳолат.

"Бунёдкор"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркия Биринчи лигаси вакили, Арда Туран мураббийлик қилаётган "Эюпспор" клуби билан шартнома имзолади. Футболчи сайтимизга янги жамоасига ўтганидан кейин илк бор интервью берди. 

-  "Бунёдкор" билан хайрлашиш қандай бўлди? Жамоани қандай таассуротлар билан тарк этдингиз? 

- "Бунёдкор" — аҳил жамоа. Бу клубда ўтказган ҳар бир куним ёдда қоларли бўлди. Меҳнат қилаётган барчага раҳмат айтаман. Жамоага ҳар бир учрашувда омад тилайман. "Бунёдкор" ҳар доим қалбимда қолади. Жамоани унутмайман. 

- Ёзда сизга хориждан таклифлар кўпайди. Бунда Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатининг ҳам эффекти бўлдими?

- Тўғри, ёзда кўплаб жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин менга Туркия клубидан тушган чорлов маъқул келди. Сабаби жамоа олдига юқори лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Жамоада кўплаб жаҳон юлдузлари тўп тепади. Жамоани эртаси борлиги "Эюпспор"ни танлашимга туртки бўлди. Осиё ва Жаҳон чемпионати бу борада хориж чемпионатига чипта вазифасини ўтади. 

- Туркия Европа сари ташланган илк қадамми? Умуман "Эюпспор" ҳақидаги илк фикрларингизни айтиб берсангиз. 

- Албатта. Мақсадим — Европада тўп тепиш. Клубда барча шароитлар яратилган, бу мени қониқтирди. Ҳаммаси профессионал тарзда ташкил этилган. Арда Туран тезда жамоага мослашиб, ҳимояда ёрдам беришимни айтмоқда. 

- "Атлетико" ва "Барселона" собиқ футболчиси билан илк суҳбатда нималар муҳокама қилинди? 

- Суҳбатимиз узоқ кечмади. Профессионал мураббий эканлиги сезилиб турибди. Жамоага қўшилганимдан хурсандлигини яширмади. 

- Қайси рақамни танладингиз? 

- 44-рақамни танладим. 

- Бунда қандайдир рамзий маъно яширинганми? 

- Рақам танлаб ўйнайдиган футболчи эмасман. Бунинг ҳеч қандай маъноси йўқ. 

- Жамоада таниқли нидерландиялик футболчи Райан Бабел ўйнайди. У жамоада қайси сифатлари билан ажралиб туради? 

- Бабел ўз ишининг устаси. Инсон сифатида ёшларга ўрнак бўлиши мумкин. Хулқ-атвори яхши эканлигини пайқаш қийин эмас. 

- Қайси ҳимоячиларга ҳавас қиласиз? 

- Ўзбекистонда Анзур Исмоиловнинг ўйинлари маъқул келади. Европада — Жоржио Кьеллини. 

- "Бунёдкор"нинг муваффақият қозонишига нима етишмаяпти? Клуб ўртамиёналар сафига қўшилиб қолгани нима сабабдан деб ўйлайсиз? 

- Ҳар бир клубда ўсиш ва пасайиш бўлади. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика