Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди

Sherzod Nurmatov
20 май 2024, 12:53
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "шаҳарликлар" ҳамда "тўпчилар" ўртасидаги асосий фарқ ҳақида фикр билдирди.

"Арсенал"дан фарқимиз менталитетда.

"Арсенал" "Этихад"га келганида бизни мағлуб этишни эмас, балки дуранг ўйнашни хоҳлаётганини ҳис қилдим.

Бизда бундай менталитет йўқ, биз ҳеч қачон бундай қилмаймиз", – деди испаниялик хавбек.

Мавсум якунларига кўра "Манчестер Сити" 91 очко билан Англия чемпионига айланди. "Арсенал" эса 89 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни "Ливерпуль" якунлаб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano