

«Биз мавсумнинг энг муҳим палласида ўзимизни кўрсата олмадик. Биз муҳим учрашувларда мағлуб бўлдик. Бироқ ўйин сифатимиз анча ўсди. Ҳужумда анча яхши ҳаракат қилдик, тактик ҳужумлар сонини ошди. Бироқ ўйинларда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик ва осон голларни ўтказиб юбордик.
«Реал Мадрид»ни ажойиб мавсум билан табриклайман. Биз уларга рақобат қила олмадик. Иккинчи ўрин — биз учун минимум вазифа ҳисобланади. Суперкубокка йўл олдик. Умуман мавсумдан қониқиш ҳосил қилдим», — деди Хави.



