UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Андрей Фёдоров: “Ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонмади, аксинча мезбонларга ютқаздик” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: “Ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонмади, аксинча мезбонларга ютқаздик”

“Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида ОАВ вакилларининг саволларига “Нефтчи” бош мураббий Андрей Фёдоров жавоб қайтарди:
- Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоаси аъзоларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли равишда уч очкони қўлга киритишди. Нима учун деганда мезбонлар бу каби иштиёқ ва хоҳиш билан ғалаба қозонишга ҳақли эдилар. Ўйин борасида гап кетганида, “Навбаҳор” бизни мағлуб этмади. Аксинча биз “Навбаҳор”га ютқаздик. Негаки, футболчиларимиз ўз хатоларимиз, тўп йўқотишлар туфайли рақиб руҳиятини кўтаришди.

Биринчи бўлим ўрталарида ўйинни тенглаштириб, танаффусга қадар ҳисобни очганимиздан кейин ҳаммаси кўнгилдагидек кечаётганди. Иккинчи бўлимдаги тезкор гол наманганликларга қўшимча куч бағишлади. Айнан шу иштиёқ туфайли “Навбаҳор” ўз мақсадига етишди. Биз майдон эгаларининг бу ўйинига қурол топа олмадик. Ўйин бошларида, ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик. “Навбаҳор” эса учрашувни кутганимиздек ўтказди. Мезбонларнинг бу ўйинларига қарши ҳимояда умуман бошқача тарзда ҳаракат қилишимиз керак эди. Ўйин бошларида кўп хатоларга йўл қўйдик. Кейинчалик вазиятни ўнглашга эришгандик. Биринчи бўлим боришидан келиб чиққан ҳолда фикр юритиладиган бўлса мағлубиятимиз ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Умуман олганда бугун икки хил бўлган таймларга гувоҳ бўлдик.

“Дерби” мақомига эга ўйинлар осон руҳда ўтмайди. Футболчиларимиз буни ҳис қилишлари керак эди. Бу жамоамизнинг ички иши, шу сабабли ўйинни йиғилишларимизда муҳокама қиламиз.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика