UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Андижонликлар бош соврин соҳиби Янгиликлар

Андижонликлар бош соврин соҳиби

Собиқ FIFA рефериси Тоир Ташмухамедов ташаббуси билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг фахрий аъзоси, ўзбек футболининг ҳақиқий фидоийси ва жонкуяри Жўра ота Хоназаров хотира турнири анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

19-бор ташкил этилган бу йилги мазкур мусобақада 2005 йилда туғилган ўсмирлардан иборат 22 та жамоа 4 минтақага бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди. 

Гуруҳ учрашувлари Тошкент вилоятининг Ғазалкент ва Қизилтоғ шаҳарларида шунингдек, Аҳмад Яссавий ва Алишер Навоий номли стадионларда уюштирилди. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган Спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси, Зангиота, Андижон ва Чирчиқ жамоалари кейинги босқич йўлланмаларини қўлга киритишди. 29 июнь куни Юқоричирчиқ туманидаги Аҳмад Яссавий номли стадионда ярим финалнинг дастлабки тўқнашувида спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси зангиоталик тенгқурларини йирик 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. 

Водийдан ташриф буюрган андижонлик ёш футболчилар Чирчиқ жамоаси билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучишди. Кеча Қизилтоғ шаҳарчаси стадионида совринли поғоналарни эгаллаган жамоалар номини аниқлаб берди. Жумладан, 3-ўрин учун кечган қарама-қаршиликда чирчиқлик ёш футболчилар Зангиота жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. 

Финалда эса спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси Андижон шаҳри вакиллари билан рўбарў келишди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келди, 0:2. Турнирнинг тақдирлаш маросимида таниқли спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев, собиқ “пахтакор”чи Шамил Яфаров ҳамда ЎФА мутахассиси Ойбек Юнусовлар иштирок этишди. 

Мусобақа ташкилотчилари ва ҳомийлар томонидан таъсис қилинган дипломлар, медаллар ҳамда эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди. Қолаверса, Қизилтоғ маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари турнир давомида ўзларининг чиройли ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлган ёш футболчиларга алоҳида совринларни топширишди.

Қуйидагилар турнирнинг “энг яхшилари” деб топилишди:

“Энг яхши дарвозабон” – Аҳмаджонов Отабек (Андижон)

“Энг яхши ҳимоячи” – Толибжон Тўхтасинов (Зангиота)

“Энг яхши ярим ҳимоячи” – Ахмедзянов Аброр (Чирчиқ)

“Энг яхши ҳужумчи” – Жасур Файзуллаев (Спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ИБЎСМ)

“Энг яхши тўпурар” – Азизбек Усмонов (Андижон)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика