UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  0 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  1 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  25 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган" Янгиликлар

"Андижон" сардори: "Жамоамизда ғолибона руҳ шаклланган"

"Андижон" клубининг Анталия шаҳридаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати куни кеча Словакиянинг "Белуша" жамоасига қарши беллашувда бироз жароҳат олган тажрибали ҳимоячи, жамоа сардори Ильдар Маматказин билан суҳбат қурди.

- Ильдар жароҳатингиз ҳақида сўрамоқчимиз. Жиддий эмасми?

- Жиддий эмас. Ҳар доимгидек, учраб турадиган турадиган ҳолат. Озгина қошим ёрилди, шу холос. Ҳаммаси жойида.



- Словакия клубига қарши ўйиндан қандай таассурот олдингиз?

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Дурангга мос учрашув бўлди. Жисмоний юкламалар остида ўйнаяпмиз. Асосийси, натижа эмас. Турли тактик схемалар шу ўйинлар орқали синаб кўриляпти. Рақиб ҳам ўзига яраша шаклланган. Тактик, техник ва жанговар жиҳатларга эга. Бу жамоа учинчи дивизион вакили бўлишига қарамасдан, анча яхши таассурот қолдирди. Европа футболининг ҳавоси борлиги сезилиб турибди.

- Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини ҳакида нима деган бўлардингиз?

- Анталиядаги йиғинимиз жуда яхши ўтяпти. Асосан, жисмоний тайёргарлик ва ўйин амалиётига эга бўляпмиз. Ҳар хил тактик схемаларни ўйинлар орқали синовдан ўтказяпмиз. Шароитларга келадиган бўлсак, барчаси аъло даражада. Жамоа ичидаги муҳит ҳам жуда яхши. Футболчилар машғулотларда тинимсиз равишда, ўзларини аямасдан бор кучини сарфлашяпти.



- "Андижон" чемпионатнинг илк турини сафарда ОКМКга қарши ўйин билан бошлайди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Ўтган йили ҳам бизга етакчи жамоалардан бири тўғри келган. Бу йил ҳам яна етакчилардан бири билан ўйнаймиз. Ўтган йили исботладикки, бемалол фаворитларга қарши ўйнай оламиз. Шунинг учун ким рўбарў бўлишидан қатъи назар асосий мақсадимиз – фақат ғалаба. Ўтган йили етакчиларга қарши ўйнаб, ўзимизни кўрсата олганимиз боис жамоамизда ғолибона руҳ яхши шаклланган. Ўзимизга бўлган ишонч ҳам юқори.

- Шунингдек, "Андижон"нинг Анталиядаги спарринг-рақиблари хусусида нима деган бўлардингиз?

- Корея Республикаси U-23 терма жамоаси ёқди. Тезкор ва ҳужумкор. Жисмонан ҳам кучли футболчилардан иборатлиги кўринди. ЦСКАга қарши учрашувда ҳам рақиб юқори даражадаги жамоа эканлиги билиниб турди. Умуман олганда, ўйнаётган рақибларимиз яхши таассурот қолдирмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика