UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02"Арсенал" норвегиялик ҳужумчини нишонга олди  1 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  6 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  4 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  9 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  10 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  4 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  1 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  2 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   1 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин Янгиликлар

“Андижон”: Эртага “Обод” билан ўйин

Теглар :  Андижон
Аввал хабар берганимиздек, “Андижон”нинг йиғини Тошкентга кўчди.

Жамоа аъзолари бугун эрталаб “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтказилди. Тушликдан сўнг эса “Бунёдкор” академиясига қарашли сунъий майдонда машғулот бўлиб ўтди. Айтиш лозимки, бу Бахтиёр Ашурматовнинг янги жамоасидаги илк машғулоти эди. Янги мураббий жамоага ўзгача муҳит олиб кирганини пайқаш қийин эмас. Ҳар йили профессионал футбол лигаси томонидан тақдим этиладиган янги тўплар ҳам жорий мавсум учун бугун олиб келинди ва машғулотда футболчилар янги тўп билан ишлади. Машғулотга чиқишдан олдин “Macron” спорт фирмасининг эпикировкаси жамоа аъзоларига тақдим этилганини ҳам айтиш лозим. 

Қолаверса Бахтиёр Аъзамовичга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бериши маълум бўлди. Унга кўра, Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев бу йил “Андижон” мураббийлар штабида фаолият юритади. Дарвозабонлар мураббийи борасида ҳозирча аниқ бир тўхтамга келинмади. 

Мураббийлар штаби айни дамда таркибдаги барча футболчиларни синчиковлик билан кузатмоқда. Эртага “Обод”га қарши кечадиган баҳсдан кейин айрим футболчиларга жавоб берилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз “Обод” билан ўйин “Обод” стадионида соат 11:30да бошланиши режалаштирилган. 


"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика