"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин

Alisher Ostonov
15 фев 2026
"Бавария" "Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимхенга қизиқиш билдирмоқда.

Нигериялик ҳужумчи Мюнхен клуби томонидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. "Бавария" раҳбарияти унинг трансфер имкониятларини баҳоламоқда ва вазиятни кузатиб бормоқда.

Қайд этилишича, Осимхенга Европанинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, шу боис футболчи учун кураш яқин трансферлар давридаёқ бошланиши мумкин.

Ҳужумчи жорий мавсумда клуб сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда 15 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt 27 ёшли футболчининг нархини 75 млн еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur