UZ

Сўнгги янгиликлар

00:09"Лас-Палмас" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  1 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  4 23:47"Интер" — "Женоа". Димарко ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  8 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  0 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  23 21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  6 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  7 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  15 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9

Александр Хомяков: “Тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакамлар ишини мен баҳолай олмайман” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакамлар ишини мен баҳолай олмайман”

19-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Андижон” жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

Барчангиз гувоҳига айландингиз, ғалаба қозониш бу сафар ҳам насиб этмади. Катта босим остида ҳаракат қилдик. Бугун ўйинда шогирдларимга эътирозим йўқ. Кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилишди. Лекин, бошқа тарафдан олиб қараганда, ғалабага лойиқ ўйин намойиш этмадик. Рўзим Аҳмедовнинг бирга-бир вазиятга чиқиб борганини ҳисобга олмаганда, гол уриш учун айтарли имконият яратмадик. Пенальти ҳақида? Бу ҳақда мен ҳеч нарса демайман. Ҳакамлар ҳаракатларини кузатиб борадиган қўмита бор. Бугунги рақибни қандай кучга эга эканликларини барча кўрди. Бундай асабий ўйинда ҳимояда бехато ҳаракат қилганимизгина мени қувонтирди.



- Натижадан қониқдингизми?

- Албатта, йўқ! “Навбаҳор” билан ўйинни эсланг ва бугунги ўйинни қаранг, бир хил режа, бир хил курашлар. Айтишадик-у, ким хато қилса ва ким рақибини хато қилишга мажбурлай олса ўша ғалаба қозонади деб. Умуман олганда, ҳимояда бехато ҳаракат қилдик. Бугунги рақибимизда бирорта ҳам голга тортадиган вазият бўлмади. Аммо, рақибни хато қилишга мажбурлай олмадик. Мен бошқача якун кутгандим. Чунки, биз ўйинга шундай тайёргарлик кўргандик. Афсуски, биз айтган режа амалга ошмади.

- Бугунги ҳакамларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Менинг вазифам ҳакамлар ҳаракатларини баҳолаш эмас. Уларнинг ўзларини қўмитаси бор. Лекин, фикримча ўша вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди.

"Андижон" футбол клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика