Александр Хомяков: “Тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакамлар ишини мен баҳолай олмайман”
14 сен 2019 12:58
Янгиликлар
Александр Хомяков: “Тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди, бироқ ҳакамлар ишини мен баҳолай олмайман”
Барчангиз гувоҳига айландингиз, ғалаба қозониш бу сафар ҳам насиб этмади. Катта босим остида ҳаракат қилдик. Бугун ўйинда шогирдларимга эътирозим йўқ. Кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилишди. Лекин, бошқа тарафдан олиб қараганда, ғалабага лойиқ ўйин намойиш этмадик. Рўзим Аҳмедовнинг бирга-бир вазиятга чиқиб борганини ҳисобга олмаганда, гол уриш учун айтарли имконият яратмадик. Пенальти ҳақида? Бу ҳақда мен ҳеч нарса демайман. Ҳакамлар ҳаракатларини кузатиб борадиган қўмита бор. Бугунги рақибни қандай кучга эга эканликларини барча кўрди. Бундай асабий ўйинда ҳимояда бехато ҳаракат қилганимизгина мени қувонтирди.
- Натижадан қониқдингизми?
- Албатта, йўқ! “Навбаҳор” билан ўйинни эсланг ва бугунги ўйинни қаранг, бир хил режа, бир хил курашлар. Айтишадик-у, ким хато қилса ва ким рақибини хато қилишга мажбурлай олса ўша ғалаба қозонади деб. Умуман олганда, ҳимояда бехато ҳаракат қилдик. Бугунги рақибимизда бирорта ҳам голга тортадиган вазият бўлмади. Аммо, рақибни хато қилишга мажбурлай олмадик. Мен бошқача якун кутгандим. Чунки, биз ўйинга шундай тайёргарлик кўргандик. Афсуски, биз айтган режа амалга ошмади.
- Бугунги ҳакамларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Менинг вазифам ҳакамлар ҳаракатларини баҳолаш эмас. Уларнинг ўзларини қўмитаси бор. Лекин, фикримча ўша вазиятда тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди.
"Андижон" футбол клуби матбуот хизмати
Фикрлар