UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Барселона" 2005 йилдаги "Бернабеу"даги тарихи ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  0 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  4 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  9 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2

Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Содда ва оддий футбол намойиш этдик. Яқин орада жамоада ўзгаришлар бўлиши аниқ"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Динамо" ўз имкониятларидан фойдаланди ва гол урди. Биз индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик.

- "Локомотив" жамоасига бош мураббий сифатида тайинланганингизга кўп вақт бўлмади. "Локомотив" жамоаси ҳозир қийин аҳволда. Ушбу кризисни қандай енгиб ўтмоқчисиз? Вазиятдан чиқиб кетиш бўйича режаларингиз борми?

- Албатта бор. Бизга бироз вақт керак. Бугун майдонда намойиш этган ўйинимиз, биз режа қилган футбол эмас эди. Биз анча содда ва оддий футбол намойиш этдик. Бундай ўйин билан натижа кўрсатишнинг иложи йўқ. Бугун шундай бўлиб қолди. Нега бу ҳолат рўй берганини таҳлил қилиб чиқамиз ва ечим топамиз.

- Футболчиларингизнинг жисмоний ҳолати ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугунги баҳсни ўзингиз кўрдингиз. Жисмоний ҳолатимизга ҳавас қилиб бўлмайди. Шу сабабли жуда оддий ҳолатларда хатоларга йўл қўйдик. Ҳозир қийин давр, аммо биз ўзимизни мажбурлаб бўлса ҳам курашишимиз керак. Ғалаба учун максимал равишда курашиш лозим.

- "Локомотив"нинг собиқ бош мураббий Александр Стоймирович ҳам "Бунёдкор"га қарши кечган ўйиндан сўнг футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини умуман тушуна олмаяпман деган эди. Сиз ҳам бугун майдонда бошқача яъни режамизда бўлмаган ўйин бўлиб кетди дедингиз. Бунга сабаб нима?

- Келинг бошқа мураббийларнинг ишига баҳо бермайлик. Ўйин аввалида анча ишончли кўриндик. Вазиятлар ҳам ярата олдик. Кейин эса ўйинимизни йўқотиб қўйдик. Нега бундай бўлганини кўриб чиқамиз. Ғалабасиз серияси ҳам бизга руҳий томонлама босим ўтказмоқда. Бироз кайфият йўқ.

- Биринчи давра якунига қадар иккита учрашув қолди. Кейинги турдаги рақиб кучли "Сўғдиёна" ундан кейин эса чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи". Даврани якунлаб берувчи сўнги иккита учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, ёзги трансферлар ойнасида "Локомотив"да янги футболчиларни кўрамизми? Бугун жамоанинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги ҳақида айтиб ўтдингиз.

- Жисмоний ҳолатни тўғирлашимиз мумкин. Ушбу жиҳат янги трансферларга алоқаси йўқ. Трансферлар бўйича ишламоқдамиз. Ўзгаришлар бўлиши аниқ.

- "Локомотив" жамоаси иккинчи даврада ўз стадионида ўйнай олмайди деган гаплар қулоғимга чалинди. Асосий сабаб майдон ҳолати экан. Ушбу фикрлар ростми?

- Бу саволларни раҳбариятдан сўрасангиз тўғрироқ бўлади.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика