Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик"
21 окт 2023 18:57
Янгиликлар
Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик"
"Ўйин биз учун осон кечмади. 80 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнадик. Таслим бўлмасдан курашиб, бир очкони қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман", – деди Крестинин.
- Суҳроб Иззатовнинг қизил карточкасига изоҳ бериб ўтсангиз...
- Мен ҳакам қарорларини муҳокама қилмайман. Вазиятга келадиган бўлсак, кейинчалик кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз.
- Сўнгги ўйинларда жамоа асосан иккинчи таймда ўйинни кучайтиришмоқда. Бунга сабаб нима? "А" режа иш бермаганидан сўнг "Б" режасига ўтилмоқдами?
- Мен ушбу саволга жавоб қидиряпман. Жамоада жисмоний ҳолат яхши, бироқ иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказмоқдамиз. Бунга сабаб нималигини билмайман очиғи. Бу саволингизга ҳали жавоб топа олмадим.
- "Бунёдкор" жамоасининг ҳужумчилари сўнгги баҳсларда деярли гол уришмаяпти. Бугунги учрашувда ҳам марказий ҳимоячи гол урди. "Бунёдкор"да ҳужумчилар билан боғлиқ муаммонинг сабаби нимада?
- Биз машғулотлар ўтказамиз ва ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Масалан, Франция чемпион бўлган Жаҳон чемпионатида марказий ҳужумчи Оливье Жиру бирорта гол урмаганди. Бизнинг жамоада ҳар бир футболчида гол уриш учун имконият бўлади. Ҳар бир футболчи якунловчи вазиятда бўлиб қолиши мумкин. Биз стандарт вазиятлардан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.
- Бугунги учрашувда "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?
- Агар ўйиндан аввал дуранг қайд этишимизни билганимда, бугун икки очко йўқотдик деган бўлар эдим, аммо бугунги ўйинда деярли 90 дақиқа бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. Бугун бир очкони қўлга киритдик дея оламан.
Фикрлар