UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  44 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3

Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик"

Сoca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин биз учун осон кечмади. 80 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнадик. Таслим бўлмасдан курашиб, бир очкони қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман", – деди Крестинин.



- Суҳроб Иззатовнинг қизил карточкасига изоҳ бериб ўтсангиз...

- Мен ҳакам қарорларини муҳокама қилмайман. Вазиятга келадиган бўлсак, кейинчалик кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз.

- Сўнгги ўйинларда жамоа асосан иккинчи таймда ўйинни кучайтиришмоқда. Бунга сабаб нима? "А" режа иш бермаганидан сўнг "Б" режасига ўтилмоқдами?

- Мен ушбу саволга жавоб қидиряпман. Жамоада жисмоний ҳолат яхши, бироқ иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказмоқдамиз. Бунга сабаб нималигини билмайман очиғи. Бу саволингизга ҳали жавоб топа олмадим.



- "Бунёдкор" жамоасининг ҳужумчилари сўнгги баҳсларда деярли гол уришмаяпти. Бугунги учрашувда ҳам марказий ҳимоячи гол урди. "Бунёдкор"да ҳужумчилар билан боғлиқ муаммонинг сабаби нимада?

- Биз машғулотлар ўтказамиз ва ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Масалан, Франция чемпион бўлган Жаҳон чемпионатида марказий ҳужумчи Оливье Жиру бирорта гол урмаганди. Бизнинг жамоада ҳар бир футболчида гол уриш учун имконият бўлади. Ҳар бир футболчи якунловчи вазиятда бўлиб қолиши мумкин. Биз стандарт вазиятлардан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги учрашувда "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?

- Агар ўйиндан аввал дуранг қайд этишимизни билганимда, бугун икки очко йўқотдик деган бўлар эдим, аммо бугунги ўйинда деярли 90 дақиқа бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. Бугун бир очкони қўлга киритдик дея оламан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика