Александр-Арнолд: "Очиғи, жамоада нимадир нотўғри кетмоқда"
31 окт 2022 00:36
Янгиликлар
Александр-Арнолд: "Очиғи, жамоада нимадир нотўғри кетмоқда"
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд жамоасининг сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсизликлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ўзимизга ишонамиз деб кўп бора айтардим. Аммо муваффақиятсизликка учраганингизда, ўз ишингизни қайта кўриб чиқишга ва баъзи нарсалар борасида шубҳаланишга мажбур қилади. Жамоада нимадир нотўғри кетаётгани аниқ. Бу, айниқса, “шпорлар”га қарши ўйин олдидан ҳаммани ўйлантириши керак. Биз у ердан очко билан қайтишимиз керак", - деди ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Премьер-лигадаги сўнгги учта ўйиндан иккитасида "Ливерпуль" мағлуб бўлди.
Юрген Клопп шогирдлари 1 ноябрь куни “Наполи”, 5 ноябрь куни эса “Тоттенхэм”га қарши ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар