

Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Узоқ вақт давомида Гехи "Ливерпул"нинг трансфер мақсади бўлиб келди. "Қизиллар" ўтган ёздаёқ футболчини сафига қўшмоқчи эди, аммо лондонликлар бош мураббийи Оливер Гласнер ўйинчини жамоада сақлаб қолишни талаб қилди.

Англиялик ҳимоячи шартнома бўйича охирги йилини ўтказаётгани сабабли келажаги ҳақида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Охирги маълумотларга кўра, 25 ёшли марказий ҳимоячи "Ливерпуль" эмас, балки "Реал"га ўтишни афзал кўрмоқда.
Қизиғи шундаки, "қироллик клуби"га ўтиш вариантига ҳатто "қизиллар"нинг амалдаги футболчиси — ҳимоячи Ибраима Конате ҳам мойил экани айтилмоқда. У ҳалигача "Ливерпуль" билан битимни узайтиргани йўқ. Энди барчаси "қаймоқранглилар" қарорига боғлиқ бўлади.



