Алдонин: “Реал” қандай таркибда тўп тепганидан қатъий назар, ЦСКАнинг ғалабаси ажойиб бўлди
		
		13 дек 2018 20:20
        Янгиликлар	
	 
				 
				Алдонин: “Реал” қандай таркибда тўп тепганидан қатъий назар, ЦСКАнинг ғалабаси ажойиб бўлди
Москванинг ЦСКА клуби собиқ футболчиси Евгений Алдонин ЕЧЛ 6-турида ЦСКАнинг сафарда “Реал” (3:0) устидан қозонган йирик ғалабаси ҳақида гапирди.
			“Бу рус клубларининг еврокубоклардаги энг эсда қоларли ғалабаси бўлди. “Реал”нинг қандай таркибда майдонга тушгани аҳамиятсиз, гуруҳ босиқичда ҳар иккала баҳсда ҳам қироллик клубини таслим этиш бу катта натижа.
Бир умр эслаб юриладиган ғалаба бўлди. Ўз вақтида, ёшлик пайтимда ЦСКА “Барселона”ни ҳам таслим этганди. Ҳар бир ғалаба муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ғалабалар топ клублар устидан қозонилган.
Йигитлар бу ғалабани умрбод унутишмаса кеак. Улар барча мухлисларни қишки танаффус олдидан бетакрор ғалабалари билан қувонтиришди. Муҳими ушбу натижа уларнинг футболчи сифатида янада ўсишлари учун ўзига хос туртки бўлишига шубҳа йўқ” деди Алдонин.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар