UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  3 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  2 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  4 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  9 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  104 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  8 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  14 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори" Янгиликлар

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори"

Қирғизистоннинг "Алай" жамоаси чемпионат баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон клубларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Наманганда "Навбаҳор" билан халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этган ўшликлар кеча Тошкентда "Бунёдкор" билан куч синашди. Албатта икки чемпионат жамоалари ўртасидаги фарқ сезилди ва якунда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Биз эса мазкур учрашувдан сўнг "Алай" бош мураббийи Александр Бельдиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  Александр Леонидович одатда бир поғона юқори жамоалар билан ўйинларда жамоанинг камчилиги кўзга ташланади. "Бунёдкор" билан ўйинда "Алай"нинг қайси хатоларини пайқадингиз? Учрашув қай даражада фойдали бўлди?

- "Бунёдкор" жамоасига таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Биз учун фойдали учрашув бўлди. Юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли бўлган. Бунда жамоа кўпроқ тажриба орттиради, камчиликлар кўзга ташланади. Натижалар барчасини айтиб турибди. Шунинг учун бу борада ортиқча фикр билдирмаган бўлардим. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз ҳозирча бундай жамоалар билан рақобатлаша олмаймиз. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси, тезлиги юқори. Бизда айнан шу нарса етишмаяпти. Тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан муомала устида кўпроқ ишлашимиз кераклиги сезилди. Икки мамлакат футболида фарқ бор. 

- "Навбаҳор" билан баҳсда жамоангиз кам гол ўтказганди. Бугун эса акси кузатилди. Умуман олганда Намангандаги учрашувда нима ўхшади-ю, "Бунёдкор" билан баҳсда қайси режалар иш бермади?

-  Ҳа, Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнадик. Сизга айтсам "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" икки хил услубдаги жамоалар ҳисобланади. "Бунёдкор" худди "Барселона" сингари тўпни назорат қилишни ёқтиради. Футболчилари яхши савияда. Шу боис тўпни  назорат қилиш биз учун қийин бўлди. Яна қайтараман Ўзбекистон чемпионати кучли. Барча учрашувлар шиддатли ўтади. 

- "Алай" таркибида Идрис Бикмайкин, Санжар Тўрақулов, Темур Талипов, Жамшид Қобулов каби футболчилар тўп тепмоқда. Улар ўзларидан қандай таассурот қолдиришяпти?

 - Уларда сифат борлигини кўрдим. Ушбу футболчилар чемпионатда бизга ёрдам беришларига ишонаман. 

- Яна қайси ўзбекистонлик футболчилар билан музокаралар кетмоқда?

- Бизда трансфер ойнаси 28 июль куни ёпилади. Бунга қадар айрим чизиқларни кучайтириб олишга ҳаракат қиламиз. Селекция ишлари давом этмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика