UZ

Сўнгги янгиликлар

08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  2 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  5 07:22Бугун ФИНАЛ  8 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  14 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3

Ла Лига. Аламзада "Атлетико" ўз уйида "Гранада"ни қабул қилади Янгиликлар

Ла Лига. Аламзада "Атлетико" ўз уйида "Гранада"ни қабул қилади

Испания чемпионати 33-тури доирасида Мадридда "Атлетико" - "Гранада" учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун турли даражадаги футболчилар майдонда рўбаро келади ва пойтахтликлар рақибларидан деярли ҳар жабҳада устунроқ. Сўнгги бор ушбу клублар Мадридда тўқнаш келганда ўйин 6:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланган. "Гранада" хавфли зонадан бир очкогагина олдинда ва бугун номдорроқ рақибига жиддий қаршилик кўрсата олмаса керак. Жамоалар бу мавсумни қандай ўтказаётганига назар ташласак.


"Атлетико"

"Атлетико" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини ишончли ўтказди, плей-оффнинг биринчи тўсиғи "Манчестер Юнайтед" ҳам ошиб ўтилди. Бироқ чоракфиналда Мадрид жамоаси Манчестернинг бошқа бир жамоасига муросасиз курашда имкониятни бой берди.

Ла Лигада Чоло жамоаси 18 ғалаба ва 6 дуранг қайд этиб, тўртинчи ўринни банд этиб турибди. Қизиқ жиҳати, "Барселона" (1 та захирада ўйини бор), "Севилья" ва "Атлетико"нинг очкоси тенг ва тўплар фарқигина ким нечанчи поғонада бўлиши ҳал қилмоқда. "Мальорка"дан учралган мағлубиятдан (0:1) кейин пойтахтликлар "Эспаньол"ни енгди (2:1).

Бугун "матрасчилар"га дисквалификация туфайли Фелипе Монтейро ва Жоффрей Кондогбья, жароҳат сабаб эса Хосе Хименес, Тома Лемар, Эктор Эррера ва мавсум охиригача сафдан чиққан Жоау Феликс ёрдам бера олмайди. 


"Гранада"

Бу мавсум "Гранада"нинг ишлари юришмаяпти. 32 турдан сўнг жамоа 16-ўринни банд этиб турибди. 6 ғалаба ва 11 дуранг билан 29 очко жамғарган Айтор Каранка жамоаси охирги икки турда "Севилья" (2:4) ва "Леванте"га (1:4) имкониятни бой берди.

Қирол Кубогида "Гранада" дастлаб "Лагуна"ни (7:0) тор-мор этган бўлсада, кейинги босқичда кутилмаганда "Атлетико Манча"га (0:1) имкониятни бой берди.


Бугун меҳмонлар сафида дисквалификация туфайли Херман Санчес Бараона майдонга туша олмаса, Нейдер Лозано, Сантьяго Ариас, Карлос Нева, Рубен Рочина ва Рауль Торренте жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда.


"Атлетико"нинг бу мавсум ҳимоядаги ишлари юришмаётгандек. Бу Диего Симеоне жамоаси учун ғалати бир ҳолат. Жамоаларнинг охирги 3 ўйинида камида 3 тадан гол урилган. Ҳозирги Мадриднинг кучли томони эса бу ҳужум. Қизиқ, бугун қандай ўйин гувоҳи бўларканмиз?  


Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика