UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Исломбек Исмоилов: "Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик"  6 14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  1 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  2 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  1 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  2 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  5 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  5 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  6 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  5 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  8 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5

"Ал Ҳилол"дан очко олган "Навбаҳор" "Андижон"га қарши. Бугун кимнинг парвози юқорироқ бўлади? Янгиликлар

"Ал Ҳилол"дан очко олган "Навбаҳор" "Андижон"га қарши. Бугун кимнинг парвози юқорироқ бўлади?

Водий дербилари бу ўзбек футболи, ички чемпионатимизнинг ҳақиқий безаги ҳисобланади.

Хориждан келган меҳмонни водийга олиб бориб дербиларга олиб тушинг ўзини гўёки "Эль-Класико"да ўтиргандек ҳис қилмаса ҳисобмас. Чиндан ҳам ундаги муҳит, мухлислар яратадиган атмосфера, жамоалар тақдим қиладиган жанг бамисоли кучли чемпионатлардагидек. "Навбаҳор" - "Андижон" ўйини ҳам бундан кам бўлмаслигига ишончимиз комил.  

Ўзаро ўйинлар 

Жамоаларнинг статистик рақамларига келсак, бу икки жамоа чемпионат доирасида шу кунгача 53 маротаба куч синашишди. Шуларнинг 11 тасида “Андижон”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор”да эса 27 ғалаба бор. 15 та баҳсда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати 49\76.

Жорий мавсумнинг 1-даврасида Намангандаги беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғолиб чиқишган. “Андижон” ушбу рақибини охирги бор 2021 йили Наманганда ягона гол эвазига ютган. Шунингдек, Андижондаги сўнгги ғалаба 2016 йилга тўғри келади. Ўшанда ҳам "бургутлар"нинг ғалабасига биргина гол кифоя қилган. 

Андижон

Илҳом Алижонов - 54', Суҳроб Бердиев - 90'

Суперлига. 19-тур

23/09/2023, 18:00

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Аброр Исмоилов - 2'

45'
90'
54'  Илҳом Алижонов
54'  Леван Арвеладзе
69'  Абдувоҳид Ғуломов
75'  Леван Арвеладзе (Илҳом Абдуғаниев)
83'  Илҳом Алижонов (Абдураҳмон Комилов)
89'  Фарҳод Соҳибжонов (Суҳроб Бердиев)
89'  Фарҳод Бекмуродов (Сардор Абдунабиев)
90'  Суҳроб Бердиев
2'  Аброр Исмоилов
2'  Жамшид Искандеров
40'  Остон Ўрунов
64'  Жамшид Искандеров (Жасур Яхшибоев)
70'  Дониёр Абдуманнопов (Асадбек Собиржонов)
90'  Тома Табатадзе
90'  Ўткир Юсупов

"Андижон"нинг ўз майдонидаги сўнгги ғалабасида кимлар майдонга тушган?

14:00 - "Андижон" (Андижон) – "Навбаҳор" (Наманган) 1:0

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), И. Худойдотов (Тошкент)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Гол: Рўзимбой Аҳмедов 30, - 1:0.

"Андижон": 46. Хуршид Ходжаев, 8. Элман Тагаев, 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 19. Денис Ильеску, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 29. Обид Жўрабоев, 32. Алишер Абдувоҳидов (91. Алибобо Раҳматуллаев, 46), 55. Дилшод Жўраев, 89. Бобур Акбаров, 90. Павел Смоляченко.

Захира: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Азамат Исроилов, 10. Анвар Бердиев, 33. Шохруҳ Эргашев, 34. Аброр Комилов, 70. Солоҳиддин Солоҳиддинов, .

"Навбаҳор": 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов  (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдадаев, 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов.

Захира: 32. Мирзоҳид Маматхонов, 19. Владислав Алексин, 20. Ғайрат Жўраев, 27. Мурод Тўйчибоев, 48. Азиз Турғунбоев, 88. Владислав Нуриев.

Энг йирик ғалабалар

Жамоаларнинг сўнгги йиллардаги ўйинларида 3тадан ошиқ гол урилмаяпти. Сўнгги бор "Андижон" - "Навбаҳор" ўртасидаги учрашувда мухлислар голлар ёмғирини кўрганига 8 йил бўлди. 2015 йилги мавсумда "бургутлар" рақибини 3:2 ҳисобида таслим қилган. 

"Андижон"нинг дербидаги энг йирик ғалабалари

05.08.2010. "Андижон" - "Навбаҳор" 5:1

27.05.2001. "Андижон" - "Навбаҳор" 4:0

"Навбаҳор"нинг дербидаги энг йирик ғалабаси

13.11.2004. "Навбаҳор" - "Андижон" 5:0


Турнир жадвалидаги вазият 

Жамоа охирги 5та учрашувда 5 очко жамғара олган ва бу форматда 12 ўринда боряпти. Охирги маротаба "Навбаҳор" биринчи давра сўнггида Навоийда аутсайдер устидан ғалаба қозонган. "Пахтакор" билан ўртадаги фарқ катта. Шунга қарамай "лочинлар"нинг ҳали ерга қўниш нияти йўқ.  

"Навбаҳор" - ОКМК 0:0

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:1

"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:2

"Металлург" - "Навбаҳор" 1:1

"Қизилқум" - "Навбаҳор" 1:2

"Андижон" эса сўнгги 5та ўйиннинг 3тасида нурсиз дуранг қайд этди, "Олимпик"ни мағлуб этди ва "Бунёдкор"га мағлуб бўлди. Турнир жадвалида чемпионлик учун курашаётган "Нефтчи" ва "Насаф"дан очко олди. Ҳозирда "бургутлар"да ғалаба қозониш орқали бир поғона кўтарилиб олиш имкони мавжуд. Кеча "Сурхон" йўқотган 3 очкога "Андижон" эга чиқиши мумкин. Тўпурарлар жадвалида Рубин Хебай бугун Черанга етиб олиши мумкин. Айни пайтда Черанда 11, Нимели ва Хебайда 10тадан гол бор. 

"Андижон" - "Насаф" 0:0

"Андижон" - "Сурхон 0:0

"Бунёдкор" - "Андижон" 2:1

"Андижон" - "Олимпик" 2:1

"Нефтчи" - "Андижон" 0:0


Ўн мартта гапиргандан бир мартта кўрган афзал деганларидек, яхшиси барчага ёқимли томоша тилаймиз. Водий дербисида ким ғалаба қозонади?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика