UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  0 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  16 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  15 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

"Ал Дуҳайл": Накажима келди, Нам Тай Хи кетди Янгиликлар

"Ал Дуҳайл": Накажима келди, Нам Тай Хи кетди

Япониялик футболчи Шоя Накажима расман Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби аъзосига айланди.

Томонлар тўрт ярим йил муддатга шартнома имзолашди. 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Қатар клубига ўтганидан ўз хурсандчилигини яширмади: "Фаолиятимда янги чақириқлар бўлишини истайман, шу боис "Ал Дуҳайл" билан шартнома имзоладим. Менга клуб 10-рақамли либосни тақдим этди. Мен ҳам шунга мос ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан".

Сал аввалроқ "Ал Дуҳайл" "Ювентус"дан Медҳи Бенатияни харид қилганди. Мана энди япониялик футболчи билан ўз сафини янада кучайтириб олди. Япон футболчиси келаётганидан хабар топган кореялик ярим ҳимоячи Нам Тай Хи эса жамоани тарк этди. У "Ал Дуҳайл"нинг асосий рақобатчиси "Ал Садд"га ўтиб кетди. Ярим ҳимоячи айни пайтда жароҳатини даволаяпти. Шундан сўнг майдонга тушишни бошлайди.


Маълумот учун, Нам Тай Хи 2012 йилдан бери "Ал Дуҳайл"да тўп тепиб келаётганди ва бу вақт оралиғида беш марта чемпионлик ҳамда икки бор Амир Кубогини қўлга киритган. Қолаверса 2017 йилнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган. Ушбу футболчи ўз терма жамоаси сафида 44 бор майдонга тушган. Нам Тай Хи "Ал Садд"да ҳамюрти Жунг Ву Ёнг билан бирга ўйнайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика