Акром Комилов: "Бу йил жамоада рақобат кучли бўлади"
22 дек 2016 17:30
Янгиликлар
Акром Комилов: "Бу йил жамоада рақобат кучли бўлади"
Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" (2:0) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг Акром Комилов ўз фикрларини билдирди.
"7 февралдаги "Ал Жайиш" билан ўйинга бугундан тайёргарликни бошладик десак ҳам бўлади. "Олмалиқ"қа қарши ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам ғалабани қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз.
Айни пайтда футболчиларнинг ҳеч бири 100 фоизга тайёр эмас. Ҳозирча менимча 50 фоизга тайёрмиз.
Биринчи бўлимда таркибимизда ўтган йил ёшлар лигасида ўйнаган ёш футболчилар ўйнашди. Улар асосий таркибга лойиқ эканликларини исботлаш учун бор кучларини ишга солишади. Шу боис бу йил рақобат анча кучли бўлишини сезиш қийин эмас", - дейди Акром Комилов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар