UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  18 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  6 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18

Акмал Холматов “Истиқлол”да Янгиликлар

Акмал Холматов “Истиқлол”да

“Нефтчи” билан хайрлашган тажрибали футболчига олий лиганинг айрим клубларидан жиддий қизиқиш бўлаётганди.

Бироқ Холматов эндиликда ўзини бошқа чемпионатда синаб кўришга қарор қилган кўринади.

Гап шундаки, Акмал Холматовга Тожикистоннинг “Истиқлол” клубидан жиддий таклиф тушган. Шу боис 40 ёшли футболчи айни дамда душанбеликлар сафида шуғулланмоқда. Аммо Холматов расман шартномага имзо чекмагани айтилаётир. Асли тожикистонлик бўлган Акмал бугунги кунда Ўзбекистон фуқароси саналишини кўпчилик билмаса керак. Шу боис уни “Истиқлол” клуби осиёлик легионер сифатида жамоага олишни режалаштирган. Эслатиб ўтамиз “Истиқлол” 2015 йил ОФК Кубоги финалчиси саналади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу жамоа яқин Тошкентга ташриф буюриб “Нефтчи” ва “Олмалиқ” клубларига қарши синов-назорат учрашувида майдонга тушади. Шунда Холматовни ҳам “Истиқлол” таркибида кўрсак ажаб эмас.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика