UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  3 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  7 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!” Янгиликлар

⚡️ “Ака укасининг ортидан пичоқ урди!”

“Ювентус” хавбеки Поль Погбанинг акаси Матиас Погба футболчидан 13 млн евро талаб қилаётгани аниқланди, дея хабар қилади France TV Info.

Аввалроқ, Матиас Twitter'да укаси, шунингдек, Килиан Мбаппе ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилишга ваъда берган видеони жойлаганди. Унинг таъкидлашича, бу маълумотлар шов-шувга сабаб бўлади.

Манбага кўра, Погба Марказий уюшган жиноятчилик агентлиги терговчиларига уни жорий йил март ойида болаликдаги дўстлари ва қуролланган икки шахс алдов йўли билан Париждаги уйлардан бирига олиб кириб, 13 млн евро тўлашни талаб қилганини айтган. Шу билан бирга жиноятчилар Погбани 13 йил давомида (профессионал фаолиятини бошлагунига қадар) яширинча ҳимоя қилганликларини даъво қилишган.

Жиноий гуруҳ Туринда ҳам Погбани бир неча бор қўрқитгани айтилмоқда. Полнинг қўшимча қилишича, шу йилнинг июль ойида “Ювентус” базаси ҳудудида жиноятчилар билан учрашув вақтида гуруҳда акаси Матиасни таниб қолган. Мазкур эпизоддан кейин ярим ҳимоячи клуб адвокатларига мурожаат қилди, улар полицияни хабардор қилишга қарор қилишди. Прокуратура ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатди.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика